"Бунёдкор"дан жуда қизиқ натижа, бу тасодифми ёки...

“Бунёдкор” клуби сўнгги турни Навоийда “Қизилқум”га қарши ўтказиб 1:1 ҳисобида дуранг қайд этди. Ушбу натижадан сўнг, “қалдирғочлар” 43 очко билан Суперлига мавсумини 4-ўринда якунладилар.

Энг қизиғи, ўтган йили 3-ўринни қўлга киритган “Бунёдкор”дан ажойиб тасодиф юз берди. Гап шундаки, “Мавсум-2019” якунларига кўра, 26 та ўйинда 12 та ғалаба ва 7 тадан дуранг ҳамда мағлубият қайд этганди. Бу йил ҳам жамоа худди ўша натижани такрорлаганига нима дейсиз?

Яна 26 та ўйин, 12 та ғалаба, 7 та дуранг ва 7 мағлубият! Фақат тўплар нисбатида бироз фарқ бор. Яъни, ўтган мавсумда 37 гол уриб, 33 та ўтказган, бу йил эса 43 та гол уриб, ўз дарвозасидан 36 та ўтказиб юборди. Гарчи ўтган йилги натижа бу сафар ҳам такрорланган бўлса-да, аммо “Бунёдкор”га яна учинчи ўринни эгаллаш насиб қилмади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!