"Бунёдкор"дан ўзига хос хет-трик (Фотогалерея)

Бугун Жиззах шаҳрида аёллар футболи бўйича Ўзбекистон кубоги финал баҳси бўлиб ўтди. Унда маҳаллий "Сўғдиёна-W" жамоаси Тошкентнинг "Бунёдкор-W" клубини қабул қилди ва 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди.

8-дақиқада Азиза Норбоева бурчакдан узатиб берилган тўпни ўз дарвозасига киритиб қўйди ва учрашувда ҳисоб очилди.

29-дақиқада Марина Косникова жарима майдончаси ташқарисидан кучли зарба йўллаб, дарвозанинг тўққизлигини ишғол қилди ва ҳисобни ишончли кўринишга келтирди.

Иккинчи бўлимда ҳам жамоалар ҳужумкор ўйин намойиш этди, аммо таблодаги ҳисоб бошқа ўзгармади. Шу тариқа, "Бунёдкор-W" жамоаси ўз тарихида иккинчи бор мамлакат кубогига эга чиқди. Бундан ташқари, жорий мавсуда мамлакат чемпионлиги, кубок ва суперкубокни қўлга киритди.

Статистика.......

Ушбу беллашувдан олинган суратларни эътиборингизга ҳавола этамиз:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!