Бутун Америка қитъасидаги футболчилар Мессига ҳавас қиляпти
Бразилиянинг O Tempo нашри Шимолий ва Жанубий Америка мамлакатлари чемпионатларида ўйнаётган футболчиларнинг йиллик маошлари ҳақидаги маълумотларни эълон қилди.
Унга кўра, Америка қитъасида энг катта маош олаётган футболчи номига Лионель Месси сазовор бўлди.
“Интер Майами” жамоаси аргентиналик юлдузга ҳар мавсум учун 20,4 миллион доллар тўлаши белгиланган.
Европадан Америка қитъасига кўчиб ўтган Лоренцо Инсиньенинг ҳам топиш-тутиши ёмон эмас. Канаданинг “Торонто” жамоаси италиялик ҳужумчига йилига 15,4 миллион евро тўлаяпти.
Швейцариялик ярим ҳимоячи Жердан Шакири “Чикаго Файр” жамоасида йиллик 8,1 миллион доллар эвазига тўп тепмоқда.
Фикрлар