Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

"Бухоро" - "Машъал" учрашуви "Жар"да ўтказилади

Ўйин 18:00да старт олади

Суперлига 8-туридан ўрин олган "Бухоро" — "Машъал" ўйини 3 май куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади. Бу хабарни ЎзПФЛ тасдиқлади.

"Бухоро" клубининг уй стадиони мавсумга тайёр бўлмаганлигидан келиб чиқиб, у рақибини "Жар" стадионида қабул қилиш бўйича келишувга эришган. Клубларнинг У21 жамоалари иштирокидаги беллашув эса Бухорода ўтказилади", - дейилади хабарда. 

Эслатиб ўтамиз, "Бухоро" — "Машъал" учрашуви 18:00да старт олади.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ