"Бухоро" билан хайрлашган футболчи фаолиятини Европада давом эттириши мумкин

Sports.uz сайти орқали “Бухоро” клуби сардори ҳамда етакчиси Дилшод Жўраевнинг клуб билан тузган шартномаси якунига етгани сабабли у ердан кетгани тўғрисида маълум қилгандик.

Футболи бу хусусида Sports.uz сайтига интервью берди ва унда кейинги режалари хусусида ҳам тўхталган бўлиб, футболчи фаолиятини Европада давом эттириши ҳам мумкин.

жураев1_3

Боиси, Россия биринчи дивизиони ҳамда Туркиядан қизиқишлар мавжудлиги юзасидан Жўраев сайтимизга айтиб ўтди.

Айни пайтда бу борада агентлар иш олиб боришаётганини ҳам қўшимча қилиб ўтди. Унинг ўзи ҳам фаолиятини легионер сифатида четда давом эттиришга розилик билдирган.

Шундай экан, воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз.

Дилшод Жўраев: "Унчалик шошмай турибман"

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!