“Бухоро” бу тур ҳаммадан олдинда…

21 – 24 апрель кунлари Суперлигада 7-тур баҳслари ўтказилди. Натижалар билан сайтимиз орқали хабар бериб бордик.

Ушбу турда бир қатор қизиқарли ўйинлар, ўзига хос қарама-қаршиликлар кузатилди. 

“Сурхон” “Насаф”нинг аламини олди. “Бунёдкор” 7-турга келиб мағлубиятга учради. “Нефтчи” охирги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди. “Сўғдиёна” кўплаб ҳужумларнинг фақатгина биттасидан фойдаланди. ОКМК биринчи голни урди. Бироқ “Пахтакор” камбэк қилди.

IMG_4729

“Навбаҳор” водий дербисида ишончли ҳисобда зафар қучди. Шу билан бирга “лочинлар” бу мавсум сафардаги илк ғалабасига эришди. “Андижон” кутилмаганда “Металлург” дарвозасини 5 бор ишғол қилди. “Насаф” Қаршида “Олимпик”га имконият қолдирмади.

Энди эса турга оид қизиқарли маълумотларни тақдим этамиз. Яъни анъанамизга содиқ қолган ҳолда тур мухлислари статистикаси билан таништирамиз.

7-турда стадионларимизга жами 28418 томошабин ташриф буюрди. Бу ҳар бир беллашувга ўртача 4060ни ташкил қилади.

Энг кўп мухлис Бухорода. Бухоро спорт мажмуасидаги “Бухоро” - “Нефтчи” ўртасидаги ўйинни 8725 томошабин стадиондан кузатди. Водий дербиси - “Турон” - “Навбаҳор” учрашувига 7694 ишқибоз ташриф буюрди.

IMG_4563

Турнинг марказий баҳси ОКМК - “Пахтакор” қарама-қаршилигини 4400 ишқибоз аренадан томоша қилди. Тошкентдаги ўйинлар учун бу яхши натижа.

Энг кам томошабин Тошкентда. “Сурхон”нинг “Бунёдкор” устидан қозонган ғалабасини 558 киши стадиондан кузатди.

Қуйида Суперлиганинг ушбу турига ташриф буюрган мухлислар статистикаси билан танишинг (мухлислар сони ПФЛ сайтидан олинди):

“Бухоро” - “Нефтчи” 2:2. 8725 томошабин

“Турон” - “Навбаҳор” 0:2. 7694 томошабин

“Насаф” - “Олимпик” 3:0. 5001 томошабин

ОКМК - “Пахтакор” 1:2. 4400 томошабин

“Андижон” - “Металлург” 5:0. 1051 томошабин

“Сўғдиёна” - “Қизилқум” 1:0. 989 томошабин

“Сурхон” - “Бунёдкор” 1:0. 558 томошабин

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Socceruzb
25/04/2023 19:38
Андижон, Сўғдиёна ва Сурхон ўз майдонида ўйнаганида ўртача 5.000 мингдан мухлис стадионга кирарди