
"Бухоро" Грузия клуби билан дуранг ўйнади
Улуғбек Бақоев мураббийлигидаги "Бухоро" бугун Грузия чемпионати вакили - "Самгурали"га қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.
Яқинда "Самгурали" Анталияда "Қизилқум" билан ҳам беллашган бўлиб, унда ҳисоб очилмаганди. "Бухоро"га қарши ўйин ҳам дуранг билан якун топди - 1:1.
"Бухоро" жамоасидан гол муаллифи ҳужумчи Шохруз Норхоновнинг ҳисобига ёзилди.
"Бухоро": Ширинбой Абдуллаев, Шахбоз Жўрабеков, Жавоҳир Отамуродов, Сардор Қулматов, Муҳаммад Йўлдошев, Муҳаммад-Сафо Фозилов, Фране Икич, Билол Туплиев, Анвар Жўраев, Шохруз Норхонов, Доминик Бегич.
Комментарии