"Бухоро" клуби: Улуғбек Бақоев клубдаги ўз иш фаолиятини давом эттиради!

BEPUL PROPAN

"Бухоро" жамоаси бош мураббий Улуғбек Бақоев борасида расмий муносабат билан чиқди. 

"Бухоро” жамоаси бош мураббийи Улуғбек Бақоев клубдаги ўз иш фаолиятини давом эттиради! 

Сўнги пайтларда ижтимоий тармоқлар орқали жамоамиз бош мураббийи Улуғбек Бақоевнинг тақдири борасида кўплаб миш-миш хабарлар тарқалди. “Бухоро ПФК” ушбу ҳолат бўйича қуйидагиларни маълум қилади.

Жамоамизнинг турнир жадвалидаги ҳозирги ҳолати мухлисларимизни хавотирга солаётгани бор гап. Шу ўринда чемпионатдаги ўйинлар ҳали олдинда эканлиги ва яқин таъқибчилар билан орадаги фарқ катта эмаслигини инобатга олиб, жамоамиз раҳбарияти Улуғбек Истамовичга ишонишда давом этади. Ундан ташқари клуб ва мураббийлар штаби ўртасидаги муносабатлар ижобий кўринишда эканлигини маълум қиламиз. 

3 май кунига белгиланган “Машъал” клубига қарши ўйинда жамоамизни Улуғбек Бақоев тайёрламоқда. Вакилларимиз мазкур баҳсда фақат ва фақат ғалаба учун майдонга тушади. 

Шу ўринда жамоамиз мухлисларидан вилоятимиз бош жамоасини қўллаб-қувватлашда давом этишини ва ғалабали онлар олдинда эканлиги айтиб ўтмоқчимиз!", - дейилади хабарда.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!