“Бухоро” мураббийсиз қолмоқда ёхуд Улуғбек Бақоев Қозоғистон клубини бошқариши мумкин

“Бухоро” клуби бош мураббийи Улуғбек Бақоев Қозоғистонда иш бошлаши мумкин. Бу ҳақда Қозоқ сайтлари хабар бермоқда.

Манбаларда ёзилишича, 38 ёшлик мутахассис Қозоғистон Премьер-Лигиси клубларидан бири билан музокаралар олиб бормоқда. Ҳозирча Бақоев айнан қайси жамоани бошқариши мумкинлиги борасида маълумотлар йўқ.

Маълумот ўрнида, ҳамюртимиз Қозоғистонда 4 марта чемпионатнинг энг яхши тўпурари, 2 бор "Sports.kz" талқинига кўра мавсумнинг энг яхши футболчиси деб топилган. “Тобол” клуби билан 2010 йил Премьер-Лига, 2017 йил эса Қозоғистон Кубоги ва Интертото Кубогини қўлга киритган.