"Бухоро" ўз таркибига мухлисларига яхши таниш бўлган икки нафар футболчини қўшиб оляпти

Ўтган мавсумни муваффақиятсиз ўтказиб, про лигага тушиб кетган "Бухоро" клуби аста-секин жорий йилги чемпионат учун тайёргарлик ишларига киришмоқда. Таркибда эса ўзгаришлар бўлиши муқаррар. 

Клуб матбуот хизматининг хабарига қараганда, "Бухоро" ишқибозларига яхши таниш бўлган футболчилар - Анваржон Жўраев ҳамда Бехруз Шодмонов янги мавсумни «Бухоро» клубида бошлаши кутиляпти.

анвар жураев

Ҳар икки футболчининг ўз клублари билан амалдаги шартномалари якунланган.

бехруз шодмонов

Эслатиб ўтамиз 2018 йилги мавсумда ушбу футболчилар Улуғбек Бақоев қўл остида катта футболда дебют қилишган. Жўраев ҳамда Шодмонов «Бухоро»нинг яқинда бошланадиган йиғинига қўшилиши кутилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!