"Бухоро" Тожикистон клубини йирик ҳисобда енгди
“Бухоро” клуби Тожикистон йиғининг сўнгида “Эсхата”га қарши назорат учрашувида иштирок этди.
Ушбу баҳсда бухороликлар мезбон жамоа дарвозасига жавобсиз учта гол урдилар. 10-дақиқада Ҳумоюнмирзо Иминов ҳисобни очди. Иккинчи бўлимнинг 54 ва 88-дақиқаларида легионер футболчи Станиславлевич дублга эришди.
“Бухоро” асосий таркиби: Лука Кукич, Франи Икич, Диёрбек Ортиқбоев, Сардор Иззатов, Всеволод Нихаев, Жавоҳир Рўзиев, Дилшод Жўраев, Ҳумоюнмирзо Иминов, Александр Станиславлевич, Муҳаммаджон Раҳимов, Жасур Холтўраев.
Захирада: Сардор Қобулжонов, Миржалол Жумаев, Асилжон Бегимқулов, Чингизхон Қоиров, Фарруҳ Иброҳимов, Жамолиддин Убайдуллаев, Маҳмуд Усмонов, Шохжаҳон Хайруллоев.
Фикрлар