"Бухоро" Тожикистон йиғинида. Таркибда номдор футболчилар бор
Про лиганинг янги мавсумига тайёрланаётган “Бухоро” пухта ҳозирлик кўриш мақсадида 6-20 февраль оралиғида Тожикистоннинг Хўжанд шаҳрида ўқув-машғулотини ўтказади.
Жамоада эса жиддий ўзгаришлар бор. Мухлислар яхши биладиган, номи чиққан футболчилар “Бухоро”га қўшилишмоқда. Жумладан, Артём Филипосян, Даврон Ҳошимов, Фозил Мусаев, Виталий Денисов, Акмал Турсунбоев, Ширинбой Абдуллаев, Ислом Рашидхонов, Элёр Орипов кабиларни айтиш мумкин. Қолаверса, “Сўғдиёна”да тўп сурган легионер Марко Колакович ҳам бухороликлар сафида. Шунингдек, беларуслик ҳимоячи Ярослав Макушинский “Бухоро” таркибига қўшилган.
Улуғбек Бақоев бошчилигидаги мураббийлар штабидан эса Виктор Карпенко жой олганини ҳам қўшимча қилиш даркор.
"Бухоро" матбуот хизмати Хўжанддаги ўқув-машғулот йиғинида иштирок этувчи мураббийлар ва футболчилар рўйхатини эълон қилди:
Бакаев Улуғбек – Бош мураббий
Ерамчук Михаил - Катта мураббий
Умаров Жамшид - Аналитик
Карпенко Виктор - Мураббий
Рахматов Мухаммад – Маъмур
Михайлов Игор – Дарвозабонлар мураббийи
Бомуротов Санъат - Шифокор
Шомуродов Акрам - Массажчи
Юсупов Валерий – Массажчи
Нуруллаев Назиржон - Матбуот котиби
Футболчилар:
Абдуллаев Ширинбой
Турсунбоев Акмал
Хасанов Жасур
Денисов Виталий
Насридинов Даниел
Қаюмов Асилбек
Пўлатов Иззатилло
Шодмонов Бехруз
Жўраев Анвар
Рўзиев Жавоҳир
Филипосян Артем
Хошимов Даврон
Макушинский Ярослав
Колакович Марко
Мусаев Фозил
Икич Фране
Орипов Элёр
Мухаммадов Миршод
Жалолиддинов Диёрбек
Хайруллаев Равшан
Комилов Шохмалик
Рашидхонов Ислом
Орзикулов Нодиржон
Фикрлар