“Бухоро” ЦСКАга ўйинчи жўнатди
“Бухоро” жамоаси асли Москванинг ЦСКА клубига тегишли бўлган эронлик чап қанот ҳимоячиси Амир Ҳусайн Рейвандини “армиячилар” сафига қайтариб юборди.
Ўтган мавсумда Ўзбекистон чемпионати Про-лигасида иштирок этган бухороликлар Амир Рейвандини 2024 йилнинг июлида ижарага олган эди.
20 ёшли футболчи Про-Лигада 9 та учрашувда иштирок этди ва маълум маънода ўйин тажрибасига эга бўлиб, маҳоратини оширди. Бироқ эронлик легионер “Бухоро”да самарали ҳаракатларни амалга ошира олгани йўқ.
Рейванди Эроннинг “KIA” клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. ЦСКА уни 2024 йилнинг февралида ижарга олган ва бир неча ой синаганидан кейин 100 минг евро эвазига трансфер қилган эди.
Transfermarkt портали экспертлари “Бухоро” сафидаги ўйинларидан кейин истеъдодли футболчининг трансфер суммасини 150 миллион еврогача кўтарди.
Айни пайтда ЦСКА клуби қишки таътилга чиққан. Жамоа дам олишдан қайтганидан кейин клуб раҳбарияти Амир Ҳусайн Рейвандининг келажагига ойдинлик киритади.
Фикрлар