"Бухоро" яна бир трансферни амалга оширди

"Бухоро" Суперлиганинг янги мавсумига ўз таркибини кучайтиришда давом этмоқда. Клуб матбуот хизмати янги футболчи билан шартнома имзоланганини эълон қилди.

Жамоамиз сафига тажрибали ва истиқболли футболчи — Шерзод Эсанов қўшилди!

Шерзод Эсанов профессионал фаолияти давомида нафақат клуб миқёсида, балки Ўзбекистоннинг ёшлар ҳамда миллий терма жамоалари сафида ҳам тўп суриб, муҳим халқаро тажриба орттирган.

Фаолияти давомида у қуйидаги клублар шарафини ҳимоя қилган:

— "Чиғатой"
— "Андижон"
— "Олимпик"
— "Акрон"
— "Динамо Брест"

Янги футболчимиз жамоамизга янада куч ва рақобат олиб келишига ишонамиз. Шерзод Эсановга клубимиз сафида омад, соғлиқ ва ёрқин ғалабалар тилаймиз!

Шунингдек, жамоамизни қўллаб-қувватлаб келаётган, футболимиз ривожи йўлида доимий эътибор ва ёрдам кўрсатаётган Бухоро вилояти ҳокими, Бухоро вилояти футбол ассоциацияси президенти Зарипов Ботир Комиловичга чуқур миннатдорчилик билдирамиз.

Хуш келибсан, Шерзод! — дейилади хабарда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!