"Бухоро" яна бир хорватиялик футболчи билан шартнома тузди

TIGGO 2 PRO

“Бухоро” клуби таркибини кучайтиришда давом этяпти. Жамоанинг тожикистондаги йиғинига хорватиялик футболчи Иосип Томашевич қўшилди.

Маълум бўлишича, 31 ёшли ярим ҳимоячи “Бухоро” билан шартнома имзолади.

Унинг охирги клуби Руминиянинг “Отелул Галати” жамоаси ҳисобланади. У ерда 11 та учрашувда майдонга тушди ва 1 та голли пас узатди.

Футболчи фаолияти давомида “Сплит” (Хорватия), “Сибалия” (Хорватия), “Локомотив Пловдив” (Болгария), “Атромитос” (Кипр), “Хапоэл Хадера” (Иордания), “Отелул Галати” (Руминия) каби жамоалар шарафини ҳимоя қилган.

Эслатиб ўтамиз, "Бухоро" бундан аввал хорватиялик яна бир футболчи Фране Чирякнинг трансферини эълон қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!