
"Бухоро" ёрдамчи мураббийи: "Бу ҳақиқий Кубок ўйини бўлди"
Ўзбекистон Кубоги нимчорак финал доирасидаг “Бухоро” – ОКМК (3:1) ўртасидаги ўйиндан кейин бухороликларнинг ёрдамчи мураббийи Михаил Еремчук қуйидагича муносабат билдирди:
“Бу ҳақиқий Кубок ўйини бўлди. Курашларга бой тарзда ўтди. Иккала жамоа ғалаба қозонишни хоҳлади. Бахтимизга вазиятлардан фойдаландик. ОКМК яхши, курашчан жамоа. Биринчи рақамда ўйнади, лекин жамоамиз раҳбарияти ва мухлисларини ғалаба билан табриклайман.
Ҳар доимгидек тайёргарлик кўрдик, қисқа вақтда тайёрландик. Йигитларни ўйинга руҳан тайёрлай олдик. Ўйин томонлама эътирозлар йўқ эди, фақат бироз омад етишмаётган эди. Таркибимизда ёшлар жуда кўп, уларга бироз вақт керак. Ғалабалар уларга ўзига бўлган ишончини оширади”, - дейди Еремчук.
Фикрлар