"Бухоро" – "Олимпик" учрашувидаги пенальти нотўғри белгилангани эълон қилинди!

Бироз аввал ўз ниҳоясига етган Суперлига 19-тури доирасидаги “Бухоро” – “Олимпик” баҳсининг 100-дақиқасида “Бухоро” жарима майдончаси ичида меҳмонлар аъзоси йиқилгач, учрашув бош ҳаками Комилжон Расулов 11 метрли жарима зарбаси белгилади. Шундан сўнг, учрашув ВАР ҳакамлари уни монитор ёнига чақирди ва такрорларни кўриб чиқишга чорлади. Бош ҳакам эса такрорлардан сўнг ҳам қарорини ўзгартирмагач, пеналти барибир белгиланди.

Натижада, ўйин тақдирини ҳал қилган ушбу баҳсли вазият бўйича Эксперт-ҳакамлар комиссиясининг фавқулодда йиғилиши ташкил қилинди ва мутахассисларнинг умумий хулосаси олинди. Қуйида ушбу хулоса ва қарорни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Мазкур вазиятда биринчи бўлиб “Бухоро” ҳимоячиси тўпга ўйнаган. Маълумки, бу каби ҳолатларда гарчи рақиб футболчисига нисбатан бироз қўполлик содир этилса ҳам, ҳимояланаётган жамоа аъзоси тўпга ўйнаган бўлса, пеналти белгиланмайди. Шу қоидаларга асосланган ҳолда, экспертлар бир овоздан пеналтининг нотўғри белгиланганини қайд этишди.

Мазкур вазият иши ЎФА ҳакамлар қўмитасига оширилди ва тез орада қўмита хулосаси ҳам тақдим этилади. Шунингдек, бу ҳолат ЎФА футбол фаолиятини назорат қилиш махсус инспекциясида ҳам кўриб чиқилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Fahriddin
10/11/2023 21:32
Adolat bormi uzi nimaga bizni hakamlar faqat chichadi
Nuriddin Umarov
10/11/2023 23:34
Бухора иккинчи бор, емаган сомсага хакамларни дастидан курбон булмокда, суперлигани хам тарк этади. Бу узбек футболи.......
Husan Yisupov
10/11/2023 21:44
Бухоро нохак пролигага тушиб кетди
Husan Yisupov
10/11/2023 21:43
Онангни скайлар канака кутокбош хакам у
Rustam Yuldashev
10/11/2023 21:38
Энди нима фойда голни бекор килиб Бухорога дуранг учун 1 очко бериладими,асло йук Олимрик про лигага тушмаслиги керак ахир улар федерациямизни эркатойларику
&
Xabibillo
11/11/2023 14:49
Дустлар хакамда эмас гап сув тепадан лойка уша олипик ютиши керак эди хакамга шундай буйрук берилган хакам хам кур эмас бундай вазиятда 11 метрлик жарима белгиланмаслигини жуда яхши билади лекин буйрукни бажариш керак гап шунда биродарлар хамма гап федерацияда сиз билан биз минг бор куйганимиз билан фойдаси йук.
Шоим Зарипов
11/11/2023 07:34
Футболимиз бошида саводсиз угри порахурлар утиргандан кейин нима кутасиз бир жамоага жабир килишди ёдимизда Машъал жамоаси 6 уринда чемпионами якунлади ДИЁРНИ УРНИДА ТОШКЕНТЛИК бир акилли бор эди майдони талабга жавоб бермайди деб суперлигадан четлатган эди узи хам юк булиб кетди агар хакикат булса ПАХТАКОРНИ ХАМ ОЛИПИКНИ ХАМ АЧКОСИНИ ОЛИБ 6 АЧКОНИ БУХОРОГА ОЛИБ БЕРИШ КЕРАК шунда хакикат карор топади Бухоро жамоаси рахбарлари буларни судга бериш керак Италия ЮВИНТУСНИ нималар килганди лекин бу Узбекистонда бизда хакикат булмаган булмайди хам.
&
ОЗИМИЗ
11/11/2023 06:23
Ха бунака чепионат ватанимиз футболини томиридан емиради ха сан ундай бундай хакамларни топлпм мажлис возлик килмай шата камида 1 йилга камаш керак болди кегинги хакам бу ишни килишдан олдин ойлаб коради ха бир сокани билан сокилиб колмайди хакам бу ишни такро такрор киловради ё хакамларни бошкарадигон инсони камаш керак васалом
ишбобоев жума
10/11/2023 22:56
ПФЛ,УФА.даги жаноблар! Нима булаяпти, хар турда судялар бир ишкал чикаришаяпти. Бизда тартиб буладими?
&
салахидин
11/11/2023 19:53
Бухоро клуби хеч кун курмади