"Бухоро"нинг ўйини қолдирилди
"Бухоро" жамоаси айни дамда Туркияда янги мавсумга тайёргарлик кўрмоқда.
Бугун Хомяков шогирдлари куннинг биринчи қисмида Россиянинг "Космос" жамоасига қарши назорат ўйинида иштирок этиши керак эди. Ушбу баҳс қолдирилди.
"Айни вақтда Анталия шаҳрида ёғаётган кучли ёмғир ва ноқулай об-ҳаво шароити туфайли “Бухоро” жамоасининг 13:30 да белгиланган учрашуви бекор қилинди", - дея хабар берди клуб матбуот хизмати.
Жамоа куннинг иккинчи қисмида Грузиянинг "Спаэри" билан ўйнайди.
Фикрлар