"Бухоро"нинг Хўжанддаги йиғини якунига етди
Маълумки, "Бухоро" жамоаси 6 февраль куни Тожикистоннинг Хўжанд шаҳрига ўқув йиғинини ўтказиш учун жўнаб кетганди. 17 февралгача Хўжандда шуғулланиб ва ниҳоят тайёргарлик босқичи якунига етди.
Хўжанддаги икки ҳафталик ўқув-машғулот йиғини доирасида "Бухоро" учта назорат учрашувини ўтказди.
"Истаравшан" - "Бухоро" - 0:0, "Хўжанд" - "Бухоро" - 1:1, "Динамо Владивасток" - "Бухоро" - 1:1. Барча учта учрашувда "Бухоро" жамоаси дуранг натижасини қайд этди. Бугунги машғулотлар билан Хўжанддаги ўқув-машғулотлар йиғини ўз якунига етди.
Жамоа аъзолари қисқа муддат ичида Бухородаги қароргоҳида йиғилиб, мавсумга тайёргарликни давом эттиришади.
"Бухоро" матбуот хизмати.
Фикрлар