Бьянка Андрееску Америка тарихига кирди
Ads
АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида ўтказилаётган "Катта дубулға" туркумига кирувчи "US Open" турнирининг аёллар ўртасида ғолиб номи аниқланди.
 
Мусобақанинг ҳал қилувчи финал учрашувида канадалик Бьянка Андрееску ва америкалик Серена Уильямсга қарши баҳс олиб борди.
 
Унда Бьянка рақибини 6:3, 7:5 ҳисобида мағлуб этди. Шу тариқа “US Open” бош совринини қўлга киритган Б Андрееску 3 миллион 850 минг АҚШ доллар миқдоридаги пул мукофоти ҳамда 2000 рейтинг очкоси билан тақдирланди.