Бьёрндален Олимпиадага боради, бироқ . . .
Биатлон бўйича саккиз карра Олимпиада чемпиони Уле-Эйнар Бьёрндален Пхенчхандаги Олимпия ўйинларига боради, бироқ спортчи сифатида эмас. Биатлончи рафиқаси Дарья Домрачевани қўллаб-қувватлаб туриш учун Жанубий Кореяга боради.
"Режамиз бўйича у Олимпиадага мен билан боради. Мана шундай кунларда қўллаб-қувватлаб туриши айни муддао. Уле-Эйнер билан бирга машғулот қиламиз. Бу эса олдиндаги катта пойгаларга пухта тайёрланишимда ёрдам беради. Ҳозир унга ҳам қийин. Федерациясининг қароридан норози. Унинг шундай кунларда ўзини қўлга ола билишидан, иродаси кучлилигидан фахрланаман", – дейди Дарья.
Эслатиб ўтамиз, кеча эълон қилинган рўйхатда Норвегия биатлон федерацияси вакиллари Уле-Эйнарни Олимпиадада иштирок этадиган таркибга жалб қилишмаган эди.
Фикрлар