"CAFA Nation's Cup". Ўзбекистон - Уммон: Учрашувда рўй берган барча воқеалар! (Матнли трансляция)

Айни вақтда "CAFA Nation's Cup" турнири доираси гуруҳ босқичи 1-туридан ўрин олган Ўзбекистон - Уммон баҳси старт олди. Мазкур беллашувдан матнли трансляцияни сайтимиз орқали томоша қилишингиз мумкин.

Майдонда терма жамоалар мадҳияси янгради. Мусобақанинг очилиш маросими шу тариқа якунига етди.

Учрашув старти учун барчаси тайёр. 

1. Беллашувга старт берилди. Вакилларимиз оқ, рақиб Уммон термаси эса қизил рангли либосларда тўп тепади.

3. Машарипов рақиб жарима майдони ичида йиқилиб тушди. Аммо ҳакам бу вазиятда пенальти йўқ, деб ҳисоблади. Жалолиддинга тиббий ёрдам кўрсатиляпти.

6. Жарима зарбаси бизнинг фойдамизга. Яқин нуқтадан зарба бериш имконига эгамиз!

8. ГООООООООООООЛ! Машарипов жонли девор остидан тўпни ўтказиб, учрашувда ҳисобни очмоқда!!!

11. Тўп назорати энди рақиблар томонига ўтди.

14. Ҳамюртларимиз позицион ҳужум ташкил этишга уриниб кўрди. Аммо рақиб ҳимоячилари ҳам ҳушёр эканини кўрсатиб қўйди.

17. Искандеровнинг зарбасини рақиб дарвозабони қийинчилик билан бартараф этди. 

19. Ўйинда кескинлик бироз пасайди. Терма жамоамиз ҳаммасини назорат қилиб бормоқда.

21. Тўп билан бизнинг футболчилар. Рақиб ҳозирча прессинг қилишга шошилмаяпти. 

24. ГОООООООООЛ! Жалолиддин Машарипов Сайфиевнинг заргарона узатмасидан сўнг ҳисобни 2:0 кўринишига келтириб қўйди. Баракалла, йигитлар!!!

28. Майдон марказида Ҳамробековнинг фаоллиги эвазига тўпни рақибдан олиб қўйдик.

32. Уммон терма жамоаси ҳужумлар ташкил этишга уриниб кўряпти.

35. Меҳмонлар дарвозаси олдида босим уюштиряпмиз.

37. Уммоннинг ҳужуми ноаниқ узатма сабаб самарасиз якун топди. 

40. Ҳамюртларимиз тўп назоратига эгалик қилмоқда.

43. Машарипов ва Сайфиев комбинациясини рақиблар тушуниб қолди ва вазият биз учун бесамар якунланди.

45. Учрашув биринчи таймига 1 дақиқа вақт қўшиб берилди. 

45+1. Биринчи бўлим якунига етди. Ҳозирча Машариповнинг дубли эвазига 2:0 ҳисобида олдинда боряпмиз. 

46. Иккинчи бўлимга старт берилди. 

48. Машарипов меҳмонлар футболчисига нисбатан фол ишлатди. 

51. Остон Ўрунов ўйинда кичик хатоларга йўл қўймоқда. Аммо ҳозирча бу бизга кескин таъсир ўтказмаяпти.

54. Ҳамробеков яна бир бор рақибдан тўпни олиб қўйди. 

57. 10 рақамли футболчилар майдонда жароҳат олди. Уларга тиббий ёрдам керак. 

60. Ўзбекистон терма жамоасида икки ўзгариш амалга оширилди. Ҳожимат Эркинов Жалолиддин Машарипов ўрнига, Сардор Собирхўжаев эса Жамшид Искандеров ўрнига майдонга туширилди. 

63. Ўткир Юсупов тўпни ўйинга киритиб берди. Аммо тўп рақиб томонга ўтиб кетди.

65. Уммон таркибида ўзгариш. Иссам Абдуллоҳ ўрнига Маҳмуд ал-Мушайфри ўйинни якунлаб қўяди.

67. Остон Ўрунов офсайдда қолиб кетгани сабаб ҳужумимиз якунига етмай қолди. 

69. Ҳожимат Эркинов рақиб жарима майдони ичида очиқ нуқтада турган Собирхўжаевга аниқ пас етказиб бера олмади. 

71. Остон Ўруновга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 

74. Одил Ҳамробеков ўрнига Жасур Яхшибоев, Остон Ўрунов ўрнига эса Аббос Файзуллаев баҳсни давом эттиради. 

79. Ўйин темпи пасайиб кетди. Рақиб кескин ҳужумга ўта олмаяпти. 

82. Тўп билан яна вакилларимиз. 

89. ГООООООООЛ! Ҳожиакбар Алижонов ҳисобни йирик 3:0 кўринишига келтириб қўйди.

90+4. Учрашув якунига етди. Ҳамюртларимиз илк турда йирик 3:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!