"CAFA Nation's Cup". Ўзбекистон МТЖ кейинги босқич масаласини муддатидан олдин ҳал қилди!

"CAFA Nation's Cup" турнири гуруҳ босқичи иккинчи туридан ўрин олган Туркманистон  - Ўзбекистон ўйини якунига етди. Унда вакилларимиз ишончли 2:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди. 

52-дақиқада Ҳожимат Эркиновнинг узатмасидан сўнг Элдор Шомуродов аниқ зарба йўллаб, ҳисобни очди. Иккинчи гол ҳам яна ўша Элдор номига қайд этилди. Маҳоратли ҳужумчимиз 86-дақиқада ўз номини иккинчи бор таблога ёздириб қўйди.

Шу тариқа, вакилларимиз гуруҳдаги очколари сонини 6 тага етказиб олди. Энг яқин таъқибчимиз Тожикистонда 2 очко мавжуд бўлиб, сўнгги турда уларга ютқазган тақдирда ҳам биз 1-ўриндан пастга тушмаймиз!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!