"CAFA Nation's Cup". Ўзбекистоннинг Уммонга қарши ўйинини қанча мухлис бевосита стадиондан кузатди? (фото)

"CAFA Nation's Cup" турнири гуруҳ босқич учрашувлари давом этмоқда.

Кеча "A" квартети вакиллари илк тур учрашувларини ўтказди. Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентдаги "Бунёдкор" стадионида Уммонни қабул қилиб, 3:0 ҳисобида зафар қучди.

Стадион суҳандони тарқатган хабарга кўра, мазкур баҳсни 12 912 нафар мухлис бевосита стадиондан кузатиб борган.

Кейинги тур ўйини ҳам айнан шу ўйингоҳда бўлиб ўтади. Унда вакилларимизга қўшни Туркманистон термаси рақиблик қилади. Беллашув 14 июнь санасига белгиланган.

12912

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!