CAFA Nations Cup" турнирида россиялик ҳакамлар ишлайди

Россия футбол иттифоқи сешанба куни Кирилл Левников бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси Марказий Осиё футбол ассоциацияси (CAFA ) томонидан ўтказиладиган турнирда ишлашини маълум қилди.

Тарихда илк бор CAFA турнири 10-20 июнь кунлари икки шаҳарда – Бишкек ва Тошкентда бўлиб ўтади. Турнирда Афғонистон, Эрон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон ва Уммон терма жамоалари иштирок этади.

Хабарингиз бор, Россия терма жамоаси CAFA турнирида иштирок этишдан бош тортди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!