"Challenge Samarkand-2026": "Kids Run" 5 та ёш тоифасида бўлиб ўтди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Challenge Samarkand-2026 доирасида болалар учун махсус Kids Run югуриш мусобақаси ҳам ташкил этилди. Унда 4 ёшдан 16 ёшгача бўлган болалар иштирок этиши мумкин бўлди. Болаларнинг ёшига қараб улар учун турли масофалар белгиланди: 200, 400, 600, 800 ва 1000 метр.

Стартлар болаларнинг ёш тоифалари бўйича алоҳида ташкил этилди:

4–5 ёш — соат 10:00;

6–8 ёш — соат 10:05;

9–11 ёш — соат 10:10;

12–14 ёш — соат 10:15;

15–16 ёш — соат 10:22.

Kids Run’нинг асосий мақсади болаларни кичик ёшданоқ спортга жалб қилиш, уларда югуриш ва фаол ҳаёт тарзига қизиқиш уйғотишдан иборат бўлди. Бунда болалар профессионал спортчилар билан бир фестивал муҳитида иштирок этиб, ўзларини катта спорт мусобақасининг бир қисми сифатида ҳис қилиш имконига эга бўлди.

Унда ёш Аслияхон Абдулазизова, Асмина Абдулазизова ва Асилбек Абдулазизовлар хам катнашишди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!