Чалханоглу: "Менга келганда доимо танқид бўлади"
Хакан Чалханоглу "Олтин тўп"га номзодлар қаторида бўлгани ҳақида гапирди.
"Менга келганда, ҳар доим танқид бўлади. Лекин мен қулоқ солмасликка ҳаракат қиламан. Мен мағрур бўлишни хоҳламайман. Бироқ, туркиялик футболчи 21 йил ичида биринчи марта номзодлар рўйхатига киритилди. Мен бундан фахрланаман. Мен ватанимга қўлимдан келганча хизмат қиламан.
Сўнгги ойларда менга бошқа клублардан таклифлар тушди. Аммо мен "Интер"да қолишимни айтдим ва ўз ўрнида клуб ҳам мени қўйиб юборишни истамади. Хуллас, бу менинг назоратимдан ташқарида эди.
Мен энг юқори савияда ўйнашга ҳаракат қиламан. Туркия терма жамоаси таркибида 100-ўйинимни ҳам ўтказмоқчиман. Бу нарса доим менинг мақсадим бўлган. Агар танам имкон берса, охиригача футбол ўйнашга ҳаракат қиламан", - деди футболчи.
Эслатиб ўтамиз, туркиялик форвард хозирга қадар терма жамоа сафида 92 та ўйин ўтказишга улгурган.
Фикрлар