Чалханоглу қарорини ўзгартирди

Бир неча кун олдин Хакан Чалханоглу "Бавария"га кўчиб ўтмоқчи эканлиги ҳақида хабарлар тарқалганди, лекин бу трансфер амалга ошмайдиган бўлди. 

Фабрицио Романо хабар беришича, футболчи Миланда қолишга қарор қилган.

"Мен "Итер"да бахтлиман. Мухлисларимиз ва раҳбариятнинг муносабати менга жуда ёқади. Келажакда жамоам билан кўпроқ совринлар ютишни интизорлик билан кутаман", - деди туркиялик ярим ҳимоячи. 

Мюнхен клуби Жоау Палинья трансфери ўхшамаса, Чалханоглу учун ҳаракатни бошламоқчи эди. Аммо "Бавария" энди бошқа алтернати вариант излаши керак бўлади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!