Чарльз Оливейрага "вызов" ташланди!

  • 20 сентября, 20:31
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • MMA
CHERY AUTO

Бразилиялик ММА устаси Ренато Мойкано жароҳат олган Рафаэль Физиев ўрнига жанг қилишга тайёрлигини маълум қилди. У 12 октябрь куни Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтадиган турнирда ҳамюрти Чарльз Оливейрага қарши октагонга чиқишни истамоқда.

Tecno

"Физиев машғулотда жароҳат олгани ҳақида эшитдим. Кўпчилик мени Бразилиядаги турнирда кўришни хоҳлаган эди, энди бунга имконият туғилди. Албатта, тайёргарлик ҳали бошланмаган, аммо бундай имкониятдан воз кечолмайман Умид қиламанки, UFC ҳам бунга рози бўлади. Шунингдек, Чарльз ҳам қаршилик билдирмайди”, — деди Мойкано "Bloody Elbow" га берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Физиев ўрнига франциялик Бунеа-Сен Дени бразилияликка қарши жанг қилиши ҳақида хабарлар тарқалганди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию