Чеферин: "Италиядаги стадионлар ҳолати — шармандалик"

BEPUL PROPAN

УЕФА президенти Александер Чеферин Италиядаги футбол инфратузилмаси ҳақида кескин фикр билдирди.

– Яқинда "Сан-Сиро" стадиони Чемпионлар лигаси финалига мезбонлик қилишдан маҳрум бўлди. Миланда янги стадион қурилиши юзасидан баҳслар давом этяпти. Бу ҳақда нима дейсиз?

– Менимча, Италия футболи инфратузилмаси — шармандалик. Сизлар жаҳоннинг энг кучли футбол мамлакатларидан бирисиз, жаҳон чемпионатлари, Европа чемпионатлари, Чемпионлар лигасини ютгансизлар. Бироқ, йирик давлатлар орасида айнан сизнинг инфратузилмангиз энг ёмон ҳолда.

Ростини айтсам, Италияда инфратузилма ҳақидаги мунозаралардан чарчадим. Биз фақат гапларгина эшитяпмиз, амалда эса ҳеч нарса йўқ.

Италиядан амалдаги ишлар кутаман. Клубларга ҳукумат, маҳаллий ҳокимликлар ва хусусий инвесторлар ёрдами керак. Вақт келди — вазият жуда ёмон, – деди Чеферин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!