Чеферин: "Умид қиламанки, улар нима қилаётганини яхши билишади"
Бугунги куннинг энг актуал мавзусига айланаётган Суперлига лойиҳаси ҳақида УЕФА президенти Александер Чеферин ўз фирклари билан ўртоқлашди.
"Футбол сотилмайди. Биз Суперлигани тўхтатишга уринмаймиз, улар хоҳлаган нарсани қилишлари мумкин". Умид қиламанки, ўзларининг ажойиб турнирини имкон қадар тезроқ бошлашади ва нима қилаётганларини яхши билишади, лекин менинг бу турнир старт олишига унчалик ишончим комил эмас", - деди 56 ёшли мутаассис.
Эслатиь ўтамиз, Европа суди УЕФА ва ФИФАга Суперлигада иштирок этишни хоҳлаган жамоаларга ҳеч қандай тўсқинлик қила олмаслигини маълум қилганди.
Фикрлар