"Челси" - "Эвертон": Матнли трансляция
Саҳифани янгилаб туринг.
Англия Премьер-Лигаси 27-туридан ўрин олган "Челси" - "Эвертон" баҳсига хуш келибсиз. Ўйинни сайтимиз орқали матнли кўринишда кузатиб боришингиз мумкин. Матнли трансляцияни Абдулла Маннонов олиб боради.
- 90+4

Учрашув якунланди! "Челси" ўз уйида муҳим 3 очкони қўлга киритди. Матнли трансляцияни Абдулла Маннонов олиб борди. Эътиборингиз учун раҳмат!
- 90+

4 дақиқа вақт қўшиб берилди.
- 90

Ўзгариш: Вернер ўрнига Пулишич ўйинга қўшилди.
- 90

Том Дэвис ўйин қоидасини бузганлиги сабали сариқ карточка билан огоҳлантирилди.
- 87

Мейсон Маунт бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.
- 86

Вернернинг зарбасини Пикфорд ажойиб тарзда қайтарди! Суперсейв!
- 80

Тухель ҳам ўзгаришларни ишга солади: Ковачич ўрнига Канте ўйинни давом эттиради.
- 77

Ўзгариш: Андре Гомеш ўрнига Бернард ўйинга қўшилди.
- 76

Жошуа Кингнинг жарима майдончаси ичидаги фаоллиги эвазига яна бир бурчак тўпи ишлаб олинди. Динь тўп олдида.
- 74

Люка Динь жарима майдончаси ичига тўпни бурчакдан етказиб берди, ҳимоячилар фаол ўйнади.
- 72
Том Дэвиснинг жарима майдончаси ичига узатмасини ҳимоячилар узоқлаштира олишди.
- 70

Ўзгариш "Эвертон"да: Сигурдссон ўрнига Жошуа Кинг ўйинга қўшилади.
- 68

Курт Зума майдонда тиббий ёрдам олмоқда. Шифокорлар унга ёрдам кўрсатишяпти.
- 67

Ўзгариш: Хадсон-Одои ўрнига Мейсон Маунт ўйинга қўшиладиган бўлди.
- 66

ГОООООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Жоржиньо пенальтидан аниқ фойдаланди ва ҳисобни ишончи кўринишга келтириб қўйди! 2-0!
- 64

Пенальти! Жордан Пикфорд ўйин қоидасини бузди ва ҳакам 11 метрлик нуқтани кўрсатди! Жоржиньо уни ижро этади.
- 61

Маркос Алонсо бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.
- 59
Рис Жеймснинг зарбаси дарвозадан анча баландлаб кетди.
- 57

"Эвертон"да ўзгариш: Алекс Ивоби ўрнига Том Дэвис ўйинга қўшилди.
- 56

"Челси" аъзолари голни эрта нишонлаб юборибди. Тўп қўлга теккан экан. Гол инобатга олинмади!
- 55
Гол инобатга олинмаслиги мумкин! Ҳакам ВАРга мурожаат қилади.
- 54

ГОООООООООООООООЛЛЛ!!! Хаверц гол урди! 2-0!
- 52

Бурчак тўпи. "Челси" уни ижро этади.
- 51
"Челси" жарима тўпини ижро этади.
- 50

Люка Динь сариқ карточка билан огоҳлантирилди.
- 47
Маркос Алонсо тўпни жарима майдончаси марказига етказиб берди, бироқ ҳимоячилар фаол ўйнади.
- 46

Иккинчи бўлим бошланди.
- 45
Футболчилар майдонга қайтишмоқда. Биз ҳам қайтамиз.
- 45+2

Биринчи бўлим якунланди! Танаффус.
- 45+1
Сигурдссон жарима майдончаси ичига тўпни етказиб берди, Менди эса тўпни ҳаммадан биринчи эгаллаб олди.
- 45+

Биринчи бўлимга 1 дақиқа вақт қўшиб берилди.
- 43

Ришарлисон офсайдда қолиб кетди.
- 42

Бурчакдан тўпни Маркос Алонсо ўйинга киритиб беради.
- 41
Худди шу ҳолат Каллум Хадсон-Одоида ҳам такрорланди.
- 39
Ришарлисон "Эвертон"нинг хавфли қарши ҳужумини чиройли тарзда якунлаши мумкин эди, бироқ у ҳимоячилар томонидан тўхтатилди.
- 35
Хаверцнинг жарима майдончаси ташқарисидан туриб берган кучли зарбаси ҳимоячи томонидан блокланди.
- 31

ГОООООООООООООООООЛЛЛ!!! "Челси" ҳисобни очмоқда! Хаверц жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилиб олди ва дарвозага енгил зарба берди! Тўп Годфрига тегиб, дарвоза тўридан жой олди! 1-0!
- 30

Динь бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.
- 29
Люка Диннинг унумли ҳаракатлари эвазига "Эвертон" бурчак тўпига эга чиқди.
- 27
Андре Гомеш жарима майдончаси ичида ҳужумда фол қайд этди.
- 25
Диннинг узатмасини Кальверт-Льюин жарима майдончаси ичида қабул қилиб олди ва зарба берди! Зарбага аниқлик етишмади.
- 23
Гильфи Сигурдссон Ковачичга нисбатан қўпол ўйнади. Ҳакам фол қайд этиб, жарима зарбаси белгилади.
- 22
Кай Хаверц жарима майдончаси ичига тўпни ҳаволатиб етказиб берди, бироқ Пикфорд тўпга ҳаммадан биринчи чиқиб келдди ва вазиятни бартараф этди.
- 20
Жоржиньонинг жарима майдончаси ташқарисидан берган зарбаси дарвоза устунининг ёнгинасидан ўтиб кетди.
- 18

Мейсон Холгейт ("Эвертон") қўпол ўйини учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.
- 17

Бурчакдан тўп ўйинга киритиб берилди, бироқ ҳимоячилар устунлик қилишди.
- 16
Рис Жеймс қанотдан тўпни ўйинга киритиб берди, бироқ ҳимоячилар тўпни бурчакка чиқариб юборди. Бурчак тўпи.
- 14
Гильфи Сигурдссон ҳужумда фол қайд этди.
- 11
"Аристократлар" тўпни бир-бирларига тинмай ошириб беришмоқда, рақиб хатоси пойланяпти.
- 8
Каллум Хадсон-Одои ҳужумда фол қайд этди.
- 6
Вернер тўпни қабул қилиб олди, бироқ унинг зарбаси дарвозанинг юқори қисмидан ўтиб кетди.
- 5

Рис Жеймс бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.
- 3
Маркос Алонсо рақибига нисбатан ўйин қоидасини бузди.
- 2
"Челси" бўлимни тўп назорати билан бошлаб олди. Жамоа аъзолари тўпни бир-бирига аниқ ошириб бермоқда.
- 1

Учрашув бошланди!
- 0
Футболчилар майдонга чиқиб келишмоқда. АПЛ мадҳияси янгради.
- 0
Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Англия Премьер-Лигаси 27-туридан ўрин олган "Челси" - "Эвертон" баҳсиг старт олиш арафасида. Ўйинни сайтимиз орқали матнли кўринишда кузатиб боришингиз мумкин. Матнли трансляцияни Абдулла Маннонов олиб боради.
Изоҳлар (0)