“Челси” 100 миллион евролик тўпурарни олади

“Милан” ва Португалия терма жамоаси ҳудумчиси Рафаэль Леау келаси мавсумни Англия Премьер-лигасида бошлаши мумкин.

La Stampa нашрининг ёзишича, “Челси” бу трансфер учун талаб қилинаётган 100 миллион еврони тўлашга рози бўлган. “Аристократлар” Леаунинг ўзига ҳар мавсум учун 10 миллион евро миқдорида йиллик маош таклиф қиляпти.

Леаунинг миланликлар билан шартномаси 2024 йилнинг ярмигача давом этади. Футболчи клуб билан келишувни узайтирмасликка қарор қилган.

“Милан” ўйинчини бепул қўлдан чиқармаслик учун мавсум тугаши билан каттароқ суммага сотиб юбормоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!