“Челси” 11 ўйинчини сотади!

“Челси” раҳбарияти жамоа олдига келаси мавсумда “Манчестер Сити”дан чемпионлик унвонини тортиб олиш вазифасини юкламоқда.

Томас Тухель таркибни рақобатбардош қилиш учун ўз фалсафасига тўғри келмайдиган ўйинчилардан тозалашни режалаштиряпти. Германиялик мутахассис клубни қабул қилиб олганида, лондонликлар тўққизинчи ўринда бораётган эди.

Мавсум охирига келиб, “Челси” кучли тўртликдан жой олди ва бундан ташқари, УЕФА Чемпионлар лигаси финалида “Манчестер Сити”ни доғда қолдириб, бош соврин энгаси бўлди.

Томас Тухель талабига кўра, жамоани 11 нафар футболчи – Тэмми Абрахам, Оливье Жиру, Росс Баркли, Рубен Лофтус-Чик, Билли Гилмор, Коннор Галлахер, Давиде Дзаппакоста, Эмерсон, Тьемуэ Бакайоко, Фикайо Томори ва ҳатто Кристиан Пулишич ҳам тарк этиши керак.

Бундан ташқари, “Челси” президенти Роман Абрамович ёзги трансферлар учун 200 миллион фунт ажратиб, таркибни сезиларли даражада кучайтиришга топшириқ берган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!