"Челси" 2018 йилдан бери илк бор кетма-кет йирик мағлубиятга учради

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Англия Премьер-лигасининг 32-турида "Челси" ўз майдонида "Манчестер Сити"га 0:3 ҳисобида имкониятни бой берди.

"Стэмфорд Бридж"даги баҳсда меҳмонлар иккинчи бўлимда Нико О’Райли, Марк Геxи ва Жереми Докунинг голлари эвазига ишончли ғалабани қўлга киритди.

"Opta" маълумотига кўра, бу 2018 йил февралдан бери "Челси" учун чемпионатдаги илк ҳолат бўлди — жамоа кетма-кет икки ўйинда камида уч тўп фарқи билан мағлуб бўлди.

Аввалги турда ҳам лондонликлар "Эвертон"га худди шу 0:3 ҳисобида имкониятни бой берганди. Бундан олдинги шундай нохуш серия Антонио Конте даврига тўғри келган: ўшанда "кўклар" "Борнмут"га 0:3 ва "Уотфорд"га 1:4 ҳисобида ютқазган эди.

Айни пайтда Лиам Росеньор бошқараётган жамоа 32 турдан кейин 48 очко билан турнир жадвалида 6-ўринни эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!