
"Челси" 74 та қоидани бузганликда айбланди
Англия футбол ассоциацияси (FA) Лондоннинг "Челси" клубини агентлар билан ишлаш қоидаларини бузганликда айблади. Бу ҳақда журналист Бен Жейкобс Х ижтимоий тармоғида маълум қилди.
"Челси" 2009 йилдан 2022 йилгача агентларни тартибга солиш бўйича FA қоидаларини 74 марта бузганликда айбланган.
Бу асосан 2010/2011-2015/2016-йилги мавсумларга тўғри келади, ўшанда клубни Роман Абрамович бошқарган. "Челси"да жавоб бериш учун 19 сентябргача вақт бор", - деб ёзади Жейкобс.
"Челси" Англия Премьер-лигаси-2025/2026 мавсуми турнир жадвалида 2-ўринда бормоқда. Жамоа учта ўйинда еттита очко тўплади. Биринчи ўринда "Ливерпуль" (9).
Фикрлар