"Челси" 92 миллион еврога ҳимоячи сотиб олмоқчи

CHERY AUTO

Лондоннинг "Челси" клуби "Ноттингем Форест" ҳимоячиси Муриллони сотиб олишни режалаштирмоқда. 

Tecno

"Football Insider" нашри хабар беришича, "ўрмончилар" футболчини сотишга тайёр. Клуб ҳимоячи учун юқори нарх белгилаган. "Форест" бразилиялик трансферидан 92 миллион евро ишлаб олмоқчи. 23 ёшли ўйинчига "Барселона" ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Муриллонинг ҳозирда "Трансфермаркт" порталидаги нархи 55 миллион еврони ташкил этади. Унинг "Ноттингем" клуби амалдаги шартномаси 2029 ёзида якунига етади.

Эслатиб ўтамиз, ҳимоячи ноттингемликлар сафида 2023 йилдан бери ҳаракат қилиб келмоқда. Шу давр мобайнида у 88 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол киритган ва 2 та голли узатмани амалга оширган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!