"Челси" афсонаси жамоага ёрдам қўлини чўзди
"Челси"нинг афсонаси ҳамда собиқ сардори Жон Терри Лондон клубини бошқаришга тайёрлигини маълум қилди. Бу ҳақда "ТЕАМталк" нашри хабар бермоқда.
Манба маълумотига кўра, Лиам Росеньор ишдан бўшатилгандан сўнг, Терри "кўклар" раҳбариятига мавсум охиригача жамоани бошқаришни таклиф қилган. Лекин Лондон клуби бошлиқлари бу таклифни рад этган. Бундан ташқари улар Жонга жамоани ҳеч қачон бошқа олмаслигини айтган.
Маълумот учун, Терри ҳозирда "Челси" академиясида мураббий бўлиб ишламоқда. У 1998 йилдан 2017 йилгача "аристократлар" сафида ҳаракат қилган.
Фикрлар