"Челси" АПЛда 29 дақиқа ўйнаган ҳужумчига янги шартнома таклиф қилади
«Челси» клуби янги бош мураббий Хаби Алонсо қўл остида доимий ўйин амалиётига эга бўлмаётганига қарамай, бразилиялик ҳужумчи Эстевао Виллиан билан янги меҳнат шартномаси имзолашни режалаштирмоқда.
Маълумотларга кўра, ёш истеъдод ҳозирда «аристократлар» билан 2033 йилгача мўлжалланган узоқ муддатли шартнома асосида ўйнамоқда.
Шунга қарамай, Лондон клуби келишувни янгилашга қизиқиш билдирмоқда. Daily Mail нашри ёзишича, «Челси» Эстеваонинг меҳнати ва сабр-тоқатини рағбатлантиришни, шу орқали унга бўлган ишончини намойиш этишни истамоқда.
Эстевао жорий мавсум Англия премьер-лигасида бешта ўйинда майдонга тушди, бироқ ҳозирча гол ҳам, голли пас ҳам қайд этмаган.

Фикрлар