"Челси" АПЛдаги омадсиз сериясига чек қўйди
Англия Премьер-лигасининг 29-турида "Челси" ўз майдонида "Астон Вилла"ни 4:1 ҳисобида мағлуб этди.
Шу тариқа, Лиэм Росеньор бошчилигидаги жамоа сўнгги омадсиз натижалар сериясига барҳам берди. Бундан аввал "аристократлар" "Лидс Юнайтед" (2:2) ва "Бёрнли" (1:1) билан дуранг ўйнаган, шунингдек "Арсенал"га 1:2 ҳисобида мағлуб бўлган эди.
Ушбу ғалабадан сўнг "Челси" 48 очко тўплаб, мусобақа жадвалида 5-ўринга кўтарилди. Лондонликлар навбатдаги лига ўйинини 14 март куни "Ньюкасл Юнайтед"га қарши ўтказади.
Фикрлар