
"Челси" "Барселона" аъзосига жиддий қизиқиш билдирмоқда
"Челси" Фермин Лопес бўйича расмий таклиф билан чиқди.
Лондон клуби 22 ёшли ярим ҳимоячи учун 50 миллион евро тўлашга тайёр. Бу ҳақда "Diario Sport" нашри хабар берди.
"Барселона" "Челси"нинг таклифини кўриб чиқмоқда. Сабаби, бу сотув клубнинг молиявий фейр-плей билан боғлиқ барча муаммоларни ҳал қилади.
Лондонликларнинг қизиқишидан хабардор Ферминнинг ўзи ҳам бир қарорга келиши керак.
Ўтган мавсум Ла Лигада Фермин 28 та учрашувда 6 та гол урди ва 5 та голли узатма амалга оширди.
Фикрлар