“Челси” беш мураббий билан музокара бошлади. Уларнинг бири кимлиги сир тутилмоқда
“Челси” раҳбарияти истеъфога чиқарилган Грэм Поттер ўрнига янги бош мураббий қидирмоқда. Ана шу мақсадда клуб мутасаддилари ўзлари танлаган беш нафар номзодни суҳбатдан ўтказишга қарор қилди.
Бу ҳақда The Telegraph нашри хабар берди.
Манбанинг таъкидлашича, “аристократлар” рўйхатидан ўрин олганлардан Юлиан Нагельсманн, Маурисио Почеттино, Луис Энрике ҳозирда ишсиз юрган мутахассислар ҳисобланади. Буларнинг барчаси гранд жамоаларни бошқариш тажрибасига эга.
Тўртинчи номзод Лучано Спалетти. Италиялик мутахассис бу мавсум “Наполи”ни узоқ кутилган чемпионалик сари дадил етаклаяпти.
“Челси” чорлаётган бешинчи мураббийнинг номи сир тутилмоқда. Барча мураббийлар ўз лойиҳаларини тақдим қилиши талаб этилади.
Фикрлар