“Челси” бешта супердарвозабон топиб қўйди

CHERY AUTO

“Челси” бош мураббийи Энцо Мареска жамоа ўйинини анча эпақага келтириб қўйди. Бироқ испаниялик мутахассиснинг дарвозабонлардан кўнгли тўлмаяпти.

Таниқли журналист Саймон Филлипснинг ёзишича, “аристократлар” беш нафар дарвозабонни нишонга олди ва имкон қадар улардан бирини қўлга киритишга ҳаракат қилади.

Манбага кўра, “Челси” тузган рўйхат қуйидагича кўриниш олди:

Эмилиано Мартинес (“Астон Вилла”) - 32 ёш, шартномасиконтракт  2029 йил ярмигача амал қилади;

Майк Меньян (“Милан”) - 29 ёш, шартномаси 2026 йил ярмигача амал қилади;

Лукас Шевалье (“Лилль”) - 23 ёш, шартномаси 2027 йил ярмигача амал қилади;

Жоан Гарсия (“Эспаньол”) - 24 года, шартномаси  2028 йил ярмигача амал қилади;

Дзион Судзуки (“Парма”) - 22 года, шартномаси 2029 йил ярмигача амал қилади.

Якунланган мавсумда биринчи рақамли дарвозабон вазифасини Роберт Санчес бажарди. Захира посбони Филип Йоргенсен бўлди. Клуб раҳбарияти мавсумни ижара асосида “Страсбур”да ўтказган Жорж Петровични ҳам асосий таркибга қайтариб, рақобатни кучайтирмоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!