“Челси” бир футболчини учта уринишда ҳам қўлга кирита олмади
“Челси” раҳбарияти таркибни кучайтириш мақсадида “Атлетико” ҳужумчиси Самюэль Оморидионни олиб келмоқчи.
“Аристократлар” бу трансфер бўйича мадридликларга уч маротаба мурожаат қилди. Уларнинг охирги таклифи ҳам “Атлетико” мутасаддиларини қониқтиргани йўқ.
Журналист Маттео Мореттонинг маълум қилишича, учинчи таклифда лондонликлар трансфер учун 50 миллион евро ва қўшимча бонуслар ваъда қилган.
Аслида мадридликлар испан ҳужумчисини ўз сафида сақлаб қолмоқчи. Бироқ таклиф 80 миллион евро атрофида бўлса, трансферни амалга ошириш имкони туғилади.
Омородион якунланган мавсумни ижара асосида “Алавес”да ўтказиб, чемпионат давомида тўққизта гол ва битта голли пас муаллифи бўлди.
Фикрлар