“Челси” бу “монстр” учун пулни аямайдиган бўлди

  • 29 Dec 16:01
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Кейинги мавсумларда тўпурар ҳужумчига эҳтиёж сезаётган “Челси” бу позицияни ёпиш учун муносиб футболчи қидиряпти.

Tecno

Ҳозир клуб мутасаддилари “Милан” форварди Рафаэль Леауга катта умид билан қарамоқда. Миланликлар сафини тарк этишга тайёрланаётган португалиялик ўйинчи учун “Челси” хўжайини Тодд Бёли ҳеч қандай маблағни аямоқчи эмас.

Леаунинг миланликлар билан амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ёзигача тузилган. Бироқ, 23 ёшли футболчи ёзда жамоасини алмаштиришга тайёр ва шунинг учун “Милан”ни янги битим борасидаги таклифини қабул қилмаяпти.

“Милан” ўз форвардини 100 миллион евро атрофидаги маблағ эвазига сотиб юбориши мумкин.

Comments

You must be logged in to commet!