“Челси” бу уч машҳур мураббийни чақирмайди
Англия Премьер-лигасида юқори ўринлар учун курашишни мақсад қилган “Челси” бош мураббий Энцо Марескани ишдан олганидан кейин унинг ўрнига муносиб номзод қидирмоқда.
Манбалар Лондон клуби раҳбарияти бир неча мураббийлар номзодини кўриб чиқаётгани ҳақида турли маълумотларни тарқатмоқда. Бироқ Европада муваффақиятли фаолият юритаётган мутахассислар орасида “Челси” жамоага чақирмайдиганлари ҳам бор.
ESPN нашрининг маълум қилишича, “Кристал Пэлас” бош мураббийи Оливер Гласнер, “Марсель” устози Роберто Де Дзерби ва “Комо”ни бошқараётган Сеск Фабрегас номзоди “аристократлар” томонидан кўриб чиқилмайди.
Манба маълумотларига кўра, мазкур лавозимга асосий номзод – Франциянинг “Страсбург” клуби бош мураббийи Лиам Росеньор ҳисобланади. Мутахассис “Челси” раҳбариятида ижобий таассурот қолдирган.
Таъкидлаш жоизки, лондонликлар “Страсбург” акцияларига ҳам эгалик қилади ва жамоалар ўртасида ҳамкорлик жуда яхши йўлга қўйилган.



Фикрлар