“Челси”: Бу юлдузлар бизга тўғри келмади, ким олади?

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Журналист Саймон Филлипс “Челси” раҳбарияти ёзги трансферлар ойнаси даврида икки нафар таянч ярим ҳимоячиси Ромео Лавия ва Андрей Сантосни сотиб юборишга қарор қилганини ёзди.

Иккала футболчи ҳам Лондон клуби раҳбарияти ва мураббийлар штаби кутган натижани бермади ва уларнинг жамоадаги келажаги мавҳум бўлиб турибди.

Таъкидлаш жоизки, “аристократлар” таркибида жиддий ўзгаришлар бўлиши мумкин. Лондон клуби мухлислари орасида етакчи ўйинчилардан Энцо Фернандес клубдаги сўнгги мавсумини ўтказаётган бўлиши мумкинлиги борасида хавотирлар бор, чунки у оммавий равишда Мадридда яшашни исташини билдирган.

Бироқ аргентиналик ярим ҳимоячи жамоани тарк этиши мумкин бўлган ягона футболчи эмас.

Энцо майдонга тушмаган вақтлар Лавия ва Сантосга бироз кўпроқ ўйнаш имконини берди, аммо клуб бу иккала футболчи натижасидан қониққани йўқ.

Саймон Филлипс таъкидлашича, Фернандес бўйича вазият чўзилаётган бир пайтда, “Челси” Ромео Лавия ва Андрей Сантос бўйича таклифларни қабул қилишга тайёр.

- Лавиянинг барқарорлиги борасида аниқ хавотирлар мавжуд, Сантос эса кутилган даражани кўрсата олмади. “Челси” улардан бирортасидан фаол равишда қутулишга интилмаяпти, аммо клуб улар бўйича тушадиган таклифларни албатта кўриб чиқади, чунки бу ёзда иккала футболчи ҳам Премьер-лига клублари томонидан жиддий қизиқиш уйғотмоқда, - деди Саймон Филлипс.

Лавия клубга қарийб 3 йил аввал қўшилганига қарамай, ҳалигача “Челси” сафида тўлиқ 90 дақиқа ўйнамаган, у майдондан кўра кўпроқ вақтини лазаретда ўтказмоқда.
Бельгиялик футболчи сўнгги жароҳатидан қутилганидан кейин яхши формага кира олмади ва Фернандес сафга қайтгач, унинг ўйин вақти яна қисқа алмашинувлар билан чекланиши мумкин.

Сантосни сотиш айримларга ғалати қадамдек туюлиши мумкин, чунки клуб эгалари ва мураббийлар штаби уни юқори баҳолаган. Бироқ бразилиялик ҳам дахлсиз футболчи эмас.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!