“Челси” дарвозабонини Францияга жўнатяпти

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

“Челси” ўз дарвозабони Филип Йоргенсенни Франциянинг “Страсбург” клубига ижарага бериш бўйича келишувга эришди.

Ўтган мавсумда Йоргенсен “Челси”нинг биринчи рақамли дарвозабони Роберт Санчесни асосий таркибдан сиқиб чиқариш имкониятига эга эди. Бироқ Филипнинг Чемпионлар лигасида ПСЖга қарши сафар учрашувидаги даҳшатли ўйини Лондон клубидаги дарвозабонлар иерархияси ўзгаришига имкон бермади.

Захира дарвозабони ролига рози бўлишни истамаган 24 ёшли Йоргенсен трансфер ойнаси очилиши олдиданёқ “Челси”га кетиш истагини билдирган. Лондонликлар эса Филипни ҳамкор клуби “Страсбург”га юборишга қарор қилди.

Sky Sports хабар беришича, Йоргенсеннинг трансфери аллақачон келишилган ва яқин 24 соат ичида расман тасдиқланиши мумкин.

“Страсбург”да Йоргенсен ижара асосида ўйнаган Майк Пендерснинг ўрнини эгаллайди. Пендерс эса энди “Челси”га қайтиб, Санчес билан асосий таркиб учун рақобат қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!