“Челси” дунёнинг энг истеъдодли ҳимоячисини сотиб олмоқчи
“Челси” хўжайинлари ёзги трансферлар вақтида “Лилль”нинг 18 ёшли ҳимоячиси Лени Йорони қўлга киритишни кўзлаяпти. “Аристократлар” бу ҳимоячи 39 ёшли Тьяго Силванинг ўрнини босишига ишонмоқда.
Evening Standard нашрининг ёзишича, Лондон клуби хўжайини Тодд Бёли ҳар бир позицияга 23 ёшгача бўлган дунёнинг энг истеъдодли футболчиларини олиб келишни режа қилган.
Агар Йорони қўлга киритишнинг имкони бўлмаса, захира варианти сифатида Усмон Диоманде (“Спортинг”) ва Жан-Клер Тодибо (“Ницца”) танланган.
Лени Йоро учун январь ойида ПСЖ 50 миллион евро таклиф қилганди. Бироқ “Лилль” раҳбарияти бу суммани қабул қилмади.
Иқтидорли ҳимоячига парижликлардан ташқари “Бавария”, “Манчестер Юнайтед”, “Манчестер Сити”, “Ливерпуль”, “Тоттенхэм” ва “Вест Хэм” ҳам даъвогарлик қилмоқда.
Фикрлар