“Челси” энг зўр футболчисидан воз кечадиган бўлди
Лондоннинг “Челси” клуби раҳбарияти “Манчестер Юнайтед” томонидан бўлаётган қизиқиш фонида кейинги йилларда жамоанинг энг етакчи ўйинчисига айланган Коул Палмер учун тахминий трансфер нархини белгилади.
Бу ҳақда Fichajes нашри хабар берди.
Манба маълумотига кўра, лондонликлар ўз футболчисини 200 миллион еврога баҳоламоқда ва бу суммадан паст таклифларни кўриб чиқиш ниятида эмас.
Хабар қилинишича, “Манчестер Юнайтед” ҳужум чизиғини кучайтириш имкониятларини ўрганмоқда ва Палмерни устувор вариантлардан бири сифатида кўрмоқда. Британия матбуоти манчестерликлар бу трансфер учун тахминан 120 миллион евро таклиф қилаётганини ёзди, аммо бу сумма “Челси” кутган даражага тўғри келмайди.
Коул Палмер 2023 йилдан буён “Челси” сафида тўп сурмоқда ва шу вақт ичида жамоанинг асосий ўйинчиларидан бирига айланди. Унинг Англия чемпионатидаги барқарор ўйини қатор топ-клублар эътиборини тортган.
Аслида “аристократлар” футболчининг жамоада узоқроқ қолиш тарафдори. Шу боис, клуб фақат белгиланган суммага яқин таклиф тушсагина музокаралар бўлиши мумкин.
Фикрлар